«Манчестер Юнайтед» январь ойида топ-ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда. Манкунианликлар янги трансфер орқали жамоанинг янги футболчиси Расмус Хойлундга тушадиган босимни камайтирмоқчи.
Клуб даниялик футболчини ёзда 75 миллион еврога харид қилганди. У АПЛ доирасида ҳали гол урмади.
«МЮ» қишда қуйидаги 3 форвардни бирини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда:
Айван Тони («Брентфорд»);
Меҳди Таремий («Порту»);
Виктор Осимхен («Наполи»).