Эрик тен Хагнинг таъкидлашича, унинг «Манчестер Юнайтед»га бўлган футбол қарашлари клубнинг ўзига хослиги ва ўйинчиларининг фазилатларини акс эттиради ҳамда «Аякс»нинг баъзи фалсафаларини ўзида бирлаштиради.
«Ўз нуқтайи назаримдан келиб чиқиб ҳаракат қиляпман, «Аякс» каби ўйнай олмаймиз, чунки менда турли ўйинчилар бор.
Мен бу ерга тўпга эгалик қилишга асосланган фалсафам билан келдим, лекин уни «Манчестер Юнайтед» ДНКси билан бирлаштиришни хоҳлайман. Натижа қандай эканлигини кўрдик. Ўтган мавсумда жуда яхши футбол ўйнадик», – деди Тен Хаг.