"Милан"нинг ҳимоявий ўйини катта танқидга сабаб бўлмоқда, жамоа "Интер"дан 5 та, "ПСЖ"дан 3 та гол ўтказиб юборди ва "Ювентус"га қарши ўйинда ҳам ҳимояда муваффақиятсиз ўйнади. "Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли клуб қишда ҳимоячини сотиб олишга ҳаракат қилишини тасдиқлади.
"Икки ҳимоячи жароҳат сабаб бизни тарк этди, шунинг учун биз январда бунинг ўрнини тўлдириш ниятидамиз", - дея Пиоли сўзларини келтиради Италиянинг ITASportPress агентлиги.
Италия А сериясининг ўн биринчи турида "Милан" "Удинезе" билан ўйнайди, бу 4 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Стефано Пиоли шогирдлари айни дамда чемпионат жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.