"Ньюкасл" спорт директори Дэн Эшуорт "қарғалар"нинг Саудия Арабистони клубларидан ўйинчиларни сотиб олишига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар борми деган саволга жавоб берди.
“Ҳозирда бундай қоидалар йўқ. Амалдаги қоидалар бунга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмаслигини айтади. Аммо, эҳтимол, турли ташкилотлар ушбу трансферларни томонларнинг боғлиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб, ўйинчиларнинг адолатли бозор қийматида сотиб олинишини таъминлайди. Бироқ, бу амалиёт анча вақтдан бери мавжуд", - деди Эшуорт.
Бу масала "Ньюкасл" акцияларининг 80 фоизи Саудия Арабистони давлат инвестиция фондига тегишли эканлиги сабабли юзага келган.