Суперлига 24-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Олимпик” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Пенальтини голга айлантирганимизда, ўйиннинг бориши бошқача кечарди. Аммо, фойдалана олмадик ва тезда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Учрашув бориши, тубдан ўзгариб кетди.
Никабадзе ва Арабулидан кўпроғини кутган эдик. Бироқ, бугунги мағлубиятда фақат уларни айблаб бўлмайди. Улар ўз имкониятлари даражасида ўйнашмоқда. Жамоа енгилганида унинг атрофида негатив фикрлар кўпаяди. Буни ички муҳокамада ҳал этамиз. Барча хато қилади. Ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди, давом этиш керак. Тўраев сабабли мағлуб бўлдик дейиш, хато. Баджо ҳам ЖЧда пеналтидан гол кирита олмаган.
Мавсум якунида барчада босим бўлади, ҳар бир жамоага очко зарур. Кўпчилик шу босимдан чиқиб кета олмайди. Қўшимчасига, омад ҳам бизни тарк этгандек”, – деди Левченко.