«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Саудия Арабистони чемпионатига трансфер қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
«У ҳеч қачон ёнимга келиб, жамоада кетишни истаётганини айтмаган. Бу ҳақда бир сония ҳам ўйламаган.
Футболчига бўлаётган таклифлар ҳақида ҳеч нарса билмайман. Бу эса муҳим эмас. Муҳими — Муҳаммад биз билан», – деди Клопп.
Хабарларга қараганда, «Ал-Иттиҳод» клуби август ойи сўнгида Салоҳ учун «Ливерпуль»га 100 миллион фунт ва қўшимча бонуслар таклиф қилган. Аммо мерсисайдликлар бу таклифга рад жавобини беришди.
Салоҳ «Олтин тўп» соврин учун ўтказилган сўровномада 11-ўринни эгаллади. Футболчи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 51 та ўйинда иштирок этиб, 30 гол ва 16 ассист муаллифига айланди.