Харри Кейн кетма-кет иккинчи ўйинда хет-трик қайд этди.
Бугун "Бавария" ҳужумчиси Бундеслиганинг 10-турида Дортмунднинг "Боруссия"си дарвозасига 3 та гол урди (4:0). Аввалги ўйинда – “Дармаштадт”га (8:0) қарши ўйинда ҳам инглиз хет-трик қайд этганди.
Кейн Германия чемпионати тўпурарлари рўйхатини 10 ўйинда 15 та гол билан бошқариб турибди. “Штутгарт” футболчиси Серу Гирасси 14 та гол билан иккинчи ўринда.