Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Абдураҳмон Фозилов: «2013 йилда ўзбекистонлик мухлислар ҳаммани ҳайратлантиришади»

Баҳо:
+1 | -

Йил якунланар экан, бажарилган ишлар хусусида ҳар соҳада сарҳисоб қилиниб, янги йилдаги режалар тузилмоқда. Бу борада Ўзбекистон футбол федерацияси қошидаги мухлислар клуби ҳам ўзининг ортда қолган мавсумдаги хисоботини тайёрлади. Шунингдек, янги 2013 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида ҳам режалаш тузишмоқда. Булар ҳақида билиш мақсадида терма жамоа мухлислар клуби сардори Абдураҳмон Фозиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ассалому алайкум, Абдураҳмон ака. Кириб келаётган янги йилингиз билан. Айтингчи, 2012 йил Сиз мухлислар учун қандай ўтди?
— Бу йилни футболимиздаги омадли йил деб атасак адашмаган бўламиз! Очиғини айтганда, ютуқларимизни бирма-бир санаб ўтмоқчи эмасман! Ғолибликларимизга бутун дунё гувоҳ бўлмоқда ва Ўзбекистонга хавас билан қарашмоқда. Бунда албатта футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ҳам ҳиссаси бор албатта.  Мана шу йил давомида мухлислар клуби аъзоларига қўшилиб барча ёшдаги терма жамоаларимизни хориждаги ўйинларига кўплаб ўзбекистонлик ишқибозлар ташриф буюришди. Бунинг учун ҳамма-ҳаммага миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

— Сафарга чиқишлар қандай уюштирилади, кимлар ёрдам беради ва айнан мухлислар клуби билан хорижга боришнинг афзалликлари нимада?
— Ҳа, рост айтасиз 2012 йил бизга омадли келди! Бунинг учун Аллоҳга шукур қиламиз ва умид қиламизки, 2013 йил ҳам бундан-да муваффақиятли келади! Ана энди саволларингизга келсак, 2012 йил бошида биз Японияга сафар уюштирдик. Бу сафаримизга Япония давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси яқиндан ёрдан берди. Бундай илиқ ҳамкорлик учун уларга Ўзбек футболи мухлислари номидан каттакон раҳмат деб қоламан. Ҳар бир борадиган мамлакатимизда мухлислар клубининг ҳамкорлари бор. Мана масалан Бирлашган Араб Амирликларида “Фоунтаин туризм”, Японияда “Нишикава” компанияси, Эронда “Саид интернейшнал”,  Жанубий Кореяда эса “Корея футбол асоциацияси” билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Ва албатта энг катта ёрдамни Ўзбекистон Футбол Федерацияси беради. Нега туристик фирмалардан кўра мухлислар клуби билан бораётганлар сони кўп ва бунинг афзалликларига келсак, тур фирмалардан фарқли ўлароқ биз ҳеч қанақа хизммат ҳаққи, устама қўшимча пул ёки шу каби ҳаражатларни олмаймиз. Мухлислардан келиб тушган талаблар асосида борадиган мамлакатимиздаги ҳамкорларга мурожаат қиламиз ва делегациямиздаги мухлисларнинг тахминий сонини билдирамиз. Улар эса талабларимизга мос равишда ўз таклифларини ёзишади ва ўзаро келишиб, аниқ бир режани тузиб олгач буни мухлисларга билдирамиз. Сўнгра ҳужжатлар расмийлаштирилади ва оқ йўл (кулади).

Биз билан хорижга чиқишнинг энг муҳим афзаллиги мухлислар клуби орқали бораётган футбол ишқибозлари сайёҳлик учун эмас, айнан футбол учун, терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун бораётганини ҳисобга олган ҳолда махсус дастур тузилади. Бу дастурга футболчиларимиз билан жонли мулоқот ҳам киритилади ва албатта терма жамоа футболкасидан тортиб байроқ ва бошқа футбол мухлиси атрибутикалари ҳам мухлислар клуби томонидан ҳар бир мухлисга тақдим этилади.

— Терма жамоамизни хориждаги учрашувларда қўллаб-қувватламоқчи бўлганлар бизга мурожаат этишади. Айтингчи, Сизлар билан бориш учун оддий мухлис нима қилиши керак?
— Масала оддий. Аввало фуқоро паспортида хорижка чиқиш ҳуқуқини берувчи "ОВИР" визаси бўлиши шарт! Бизга мурожаат қилинганда борадиган мамлакатимиз ВИЗАсини олиш учун тартиб-қоидалари мавжуд бўлиб, бу ишларни барчасини ўз зиммамизга оламиз.  Сафар пулларини эса ўзлари борадиган мамлакатимиздаги кутиб олувчи ёки Тошкентдаги туристик фирма ҳамкорларига тўлашади. Энг асосийси, бу бошқаларга қараганда анча арзон туради. Шунинг учун ҳам бутун Республика ҳудудидан ишқибозлар айнан мухлислар клубига мурожаат қилишмоқда. Бизни вазифамиз эса Ўзбекистон терма жамоасига нафақат юртимиздаги, балки бутун дунёдаги ўйинларида ҳам бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш.

— Мана ҳозир қиш фасли, кўпчилик дам олмоқда. Мухлислар клуби аъзолари нималар билан банд?
— Ҳозирги кунда 2013 йилга режа тузиб чиқмоқдамиз.  Олдимизда учта вазифа бор. Бу 26 март куни бўлиб ўтадиган терма жамоамизнинг уй учрашувида фантастик даражадаги ишларни амалга ошириш. Ўша куни ҳаммани ҳайратда қолдириш учун жудаям катта тадбир ўтказиш устида ишламоқдамиз! Буни нафақат стадионга келган одамлар, балки бутун Осиё кўриб лол қолсин! Кейин эса Кореяга сафар уюштирамиз. Корейслар заминида ҳам ҳақиқий мухлис эканлигимизни кўрсатиб қўймоқчимиз. Хабарингиз бор, Тошкентда ўтган баҳсда Жанубий Кореядан 200дан зиёд мухлислар юртимизга ташриф буюришиб, ўз термасини чиройли тарзда қўллаб-қувватлашган эди. Биз ҳам жавоб ўйинида уларга қандай юрт ўғлонлари эканлигимизни исботлаб берамиз!  Шундан сўнг 18 июнь куни Қатар билан бўладиган гуруҳдаги охирги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ушбу учрашувга алоҳида янгиликлар бўлади.
Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Бундан-буён мухлислар клуби аъзоларига БЕПУЛ чипталар тарқатилмайди. Лекин уларга катта қулайлик яратилади ва чипталарни ўзлари учун ажратилган махсус кассадан сотиб олишади. Бунинг учун мухлислик бейжигини кўрсатади холос. Кассадаги махсус ходимимиз бейжик рақами компьютерга киритиб қўяди. Бу эса кейинчалик қайси мухлис нечта учрашувга ташриф буюрганини аниқлашда бизга катта ёрдам беради. Ҳар бир футбол клубига махсус рўйхат тузилади. Фақат улар чиптани ўйинга бир кун қолгунга қадар сотиб олишади ва қолиб кетганлари ўйин куни оддий сотувга чиқарилади.

— Мана ҳозиргина Жанубий Корея билан сафар учрашуви ҳақида айтиб ўтдингиз. Шу сафарга бориш ҳақида батафсилроқ айтиб берсангиз...
— Кореаяга саккиз куну саккиз кечалик сафар уюштирмоқдамиз! Кутиб олиш, кузатиш ва сафар билан боғлиқ бўлган барча ишларни кореялик ҳамкорларимиз амалга оширишади. Сафар давомида футболдан ташқари бир марта Жанубий Корея пойтахти – Сеул бўйлаб саёҳат ва бир марта тарихий обидаларни кузатиш имкони ҳам бўлади.

— Сир бўлмаса, сафар нархини таҳминий қийматини ошкор қила оласизми?
— Ҳа, ҳозирги ҳисоб-китобларимизга кўра умумий нарх роппа-роса уч млн. сўмни ташкил этади.

— Бунга нималар киради?
— Авиачипта — Тошкент-Сеул-Тошкент 1.100.000 сўм, Жанубий Корея визаси 50 АҚШ доллари, саккиз кунлик меҳмонҳона 360 доллар, Корея бўйлаб саёҳат 90 доллар. Шунингдек, яна тахминан 150 доллар бизни кутиб олиш, кузатиш, футболга олиб бориш ва меҳмонхонага олиб келиб қўйиш ва мухлисларни суғурталаш учун. Бунинг ҳаммаси сафар вақтига келиб 3.000.000 сўмга айланмоқда.

— Барча саволларимизга очиқ-ойдин жавоб берганлигингиз учун миннатдорчилик билдармиз ва янги йилда янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз.
— Авваламбор, Ўзбекистон футбол мухлислари клуби номидан 2012 йилда бизга олам-олам хурсандчиликлар тақдим этганликлари учун барча ёшдаги терма жамоамиз аъзоларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Кириб келаётган 2013 йил билан бутун Ўзбекистон мухлисларини муборакбод этиб, келаси йилда ҳам бир тану бир жон бўлиб қоламиз дейман!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:18, 01.01.2013.
Ўқилди: 8784 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.