"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жароҳатидан сўнг сафга қайтди.
20 ёшли футболчи мавсум бошида Ла Лиганинг иккита ўйинида майдонга тушишга муваффақ бўлди, шундан сўнг у тиззасидан олган жароҳати билан касалхонага ётқизилди. "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг 57-дақиқасида ярим ҳимоячи узоқ кутилган қайтишини амалга оширди - у Роберт Левандовскини алмаштирди. Бу испанияликнинг 20 августдан бери илк бор майдонга тушиши бўлди.
Педри "Лас-Пальмас"дан келганидан бери "Барселона" сафида барча мусобақаларда 112 та ўйин ўтказди. Ёш ярим ҳимоячи “блауграна” сафида 17 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.