Бугун, 5 ноябрь куни Парижда «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг финали бўлиб ўтади ва унда сербиялик Новак Жокович (дунёнинг биринчи ракеткаси) ва болгариялик Григор Димитров (дунёнинг 17-ракеткаси) тўқнаш келишади.
Учрашув Тошкент вақти билан тахминан 19:00да бошланади.
Финал йўлида Жококич аргентиналик Томас Этчеверри, голландиялик Таллон Гриекспур, даниялик Холгер Руне ва россиялик Андрей Рублёвни мағлуб этди.
Ўз навбатида, Димитров италиялик Лоренцо Мусетти, россиялик Даниил Медведев, Қозоғистон вакили Александр Бублик, поляк Хуберт Хуркач ва грециялик Стефанос Циципасдан кучлироқ бўлиб чиқди.
Новак ва Григор 12 марта тўқнаш келишган, шундан 11 тасида серб кучлироқ бўлган.