Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Маҳдий Раҳматий «Навбаҳор»га қарши ўйиндаги мағлубиятни нима билан изоҳлади?

Баҳо:
+ | -

Эроннинг "Нассажий Мозандарон" клуби бош мураббийи Маҳдий Раҳматий "Навбаҳор"га қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимда ўтказиб юборилган 2 гол аҳволимизни қийинлаштириб қўйди. Шунга қарамай, ўйинга қайтишга муваффақ бўлди ва гол уриш учун 2 та вазиятга эга бўлдик. Иккинчи таймда йўл қўйган хато туфайли яна гол ўтказиб юбордик ва вазият оғирлашиб кетди.

"Навбаҳор" яхши жамоа ҳисобланади. Бу жамоа бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб келмоқда. Биз эса ҳали ёш жамоа ҳисобланамиз.

Йўл қўйилган хатолар ва мағлубият учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Осиё чемпионлар лигасидаги илк иштирокимизда фақат тажриба тўплаяпмиз. Жамоамизга вақт керак. Олдимизда трансфер вақтида таркибни кучайтиришимиз керак.

Бундан ташқари, зич тақвим остида ўйнаётганимиз ҳам бизга қийинчилик туғдирмоқда. Биз ҳар 3-4 кунда майдонга ттушяпмиз. Масалан, "Навбаҳор" билан сафарда ўйнаб қайтганимиздан кейин 4 кун ўтиб "Сепаҳон" билан, орадан яна 3 кун ўтиб "Трактор" билан ўйнадик. Энди эса "Навбаҳор" билан ўйнадик. Футболчиларнинг тикланиши учун вақт керак", — деди Раҳматий.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:54, 07.11.2023.
Ўқилди: 7199 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.