"Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Ругани клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Таъкидланишича, у жамоада қолиш учун маошини камайтиришга тайёр. Ҳозир у йилига 3 миллион евро олади. "Ювентус" унинг ўйинидан мамнун.
29 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсумда “Ювентус” сафида 5 та ўйинда майдонга тушди. Унинг шартномаси мавсум охиригача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчини 2 миллион еврога баҳоламоқда.