Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ислом Аҳмедов: «Динамо»дан таклиф олганим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Самарқанднинг «Динамо» клубига Ислом Аҳмедовнинг бош мураббий этиб тайинланганлиги хусусида хабарлар тарқалди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида «Эрудит Спорт» газетаси мухбири ушбу мутахассис билан суҳбатлашди.

- Менга «Динамо» клубидан ҳеч ким таклиф билан чиққани йўқ, дейди Аҳмедов. – Мен Самарқандда мураббийлар ўқув курсида қатнашдим холос. Лекин кўпчилик мени «Динамо»га бош мураббий бўлганлигим ҳақида гапиришяпти. Ҳайронман, бу гаплар қаердан пайдо бўлди экан? Менга бундай миш-мишлар керак эмас.

- Сиз ҳозирда ОФК инсруктори вазифасида ишлаб келмоқдасиз. Бу иш ўзингизга ёқяптими?
- Бу яхши иш, керакли иш. Албатта ўзимга ҳам ёқади. Лекин мураббийлик иши бўлганидан ундан ҳам яхшироқ бўларди. Нимага деганда, мураббийни ким ўқитиши мумкин? Мураббийликни яхши биладиган, тактикани тушунадиган одам ўқитади. Масалан, Жозе Моуриньо, Арсен Венгер каби тажрибали мутахассислар таълим берадилар. Охирги ўтказилган курсларда шуни билдимки, мураббийликка қизиқиш катта. Мен уларни ўқитишдан ташқари нима қилиш кераклигини ҳам кўрсатиб беряпман. Чунки футбол йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Агар буни мураббий сезмаса қийин. Бундан ташқари Қирғизистонда катта ҳажмдаги ишни бажариб келдим. Ҳозирда «Абдиш Ота» клуби замонавий ўйин кўрсатяпти. У ердан яхши ўйинчилар етишиб чиқяпти. Албатта, мураббийлик ишимни соғиняпман. Агар бирор-бир жамоамизда ишлаганимда бошқача бўларди.

- Ўтган йили Қирғизистоннинг «Абдиш Ота» жаомасида фаолият кўрсатиб қайтганингиздан кейин энди у ерга бормаслигингизни айтгансиз. Лекин яна бир бор у ерда ишлаб келдингиз...
- Мен Ўзбекистон аёллар терма жамоасига бош мураббий бўлгандим. Аммо кейин бу жамоа тарқалиб кетди. Шундан кейин менга ҳеч қандай таклиф бўлмади. 2012 йили мен ҳеч қаерда шартнома тузганим йўқ. «Абдиш Ота»да фақат маслаҳатчи бўлиб ишладим. Қирғизистонга 10 кунга, икки ҳафтага бориб келардим. У ердаги ишларни кўриб назорат қилиб, кўрсатиб, ўргатиб қайтиб келардим. Қолаверса, Қирғизистонда мураббийлар учун иккит ўқув семинарини ўтказдим. Бўш бўлсам уйда ўтиришга мажбур бўламан.

- Ўзингиз айтганингиздек, кўпчилик «Динамо»ни бошқаришингиз ҳақида гапиришяпти. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди дейишади. Балки бу бежиз эмасдир?
- Самарқандда бир ярим ой бўлиб мураббийларга таълим бердим. Ўқишни 12 ноябрда бошлагандим. С лицензияси учун ўқиш тугагач, дарҳол Б лицензияси учун ўқишни бошлаб юбордик. Шунинг учун одамлар мени «Динамо»да ишлайди деб ўйлашди. Лекин ҳамма ҳам мени инструктор бўлиб ишлашимни билишмайди. Менга расмий равишда ҳеч ким таклиф билан чиқмади. Самарқандда фақат мураббийларни ўқитдим холос.

- Ҳозир нима иш билан бандсиз?
- Дам оляпман. Чунки С ва B курсларини олиб бориш қийин иш. Шунинг учун дам оялпман. Янги йилдан кейин нима бўлишини кўрамиз. Яна шу соҳада ишлашда давом этавераман, нима ҳам қилардим. Мураббийлик ишимни давом эттириш учун менда имкон йўқ.

- Балки, янги йилдан кейин сизни бош мураббий сифатида кўриб қолармиз...
- Фикримча энди кеч. Ҳеч ким таклиф қилмайди. Негаки, жамоалар 15-20 декабрдан иш бошлашган. Айтингчи, қайси жамоа таклиф этади? Ҳаммаси банд.

- Шуни сезяпманки, бироз тушкунликка тушиб қолгандексиз…
- Йўғ-е, мен яхши кайфиятдаман. Керакли иш билан шуғулланяпман. Сезяпманки, ёш мураббийларга ўқитаётган нарсаларим ёқяпти. Албатта, бундан хурсандман. Лекин мен учун биринчи навбатда мураббийлик иши туради. Чунки қўлимдан кўп иш келади. Фақат буни амалга ошириш имкони бўлмаяпти. Мураббийнинг тақдири ўзи шунақа. «ЎзДонгЖу»дан кетганимдан кейин менга ҳеч қаердан таклиф тушмаяпти.

Ш.Жўраев суҳбатлашди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:19, 02.01.2013.
Ўқилди: 4392 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.