Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Моуриньо Касильясни асосий таркибга қайтарди

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Икер Касильяс Испания чемпионатининг  "Реал Сосьедад"га қарши 18-тур ўйинида асосий таркибда майдонга тушади. Бу ҳақда "AS"  нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" сардори "Малага" билан ўйинда (2:3) кутилмаганда захирада қолдирилди. Бундай ҳолат футболчи фаолиятининг сўнгги 10 йилида биринчи марта содир бўлди. Шундан сўнг "қироллик клуби" бош мураббийи Жоз Моуриньо шаънига кўплаб танқидлар ёғилди. Португалиялик мутахассис 6 январь, якшанба куни бўладиган "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда Касильясни бошланғич таркибда туширишга қарор қилди.

Дарвозабоннинг ўзи эса асосий таркибдаги жойини қайтариб олиш учун кўп шуғулланаётганини таъкидлади. "Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо мен робот эмасман. Ҳар бир инсон ҳаётида ёрқин ва қора кунлар бўлади. Чемпионатдаги ишларимиз ўзимиз истагандек кетаётгани йўқ. Лекин биз таслим бўлмаслигимиз лозим. Олдинга интилсак, ижобий натижалар ўзини кўп куттириб қўймайди", дейди дарвозабон.

Манба: www.vesti.kz
Киритилди: 21:58, 02.01.2013.
Ўқилди: 12386 марта.
Фикрлар: 268 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.