Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига эрта чиққанидан хурсанд.
“Албатта, якунига икки тур қолганда плей-оффга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Биз биринчи навбатда гуруҳда биринчи ўринни қўлга керак. Бу ҳақда ўйлашга вақтимиз бор.
Балки бизнинг ҳаракатларимиз етарли бўлмагандир... йўқ, ҳал қилувчи сўз тўғри эмас... кўпроқ гол уриш учун етарлича аниқ эмас, нозик. Лекин менга жамоада кўрган нарса ёқди.
Йиллар давомида ушбу гуруҳни аниқлаган сўз - бу изчиллик. Бизда юқори стандартлар бор ва шунинг учун ҳам биз Премьер-лиганинг энг юқори поғонасидамиз ва Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олдик.
Одамлар: “Гуруҳ босқичи осон”, дейишади. Аммо бу ишни бажариш керак. Ҳаётда сиздан кутилган нарсани қилишингиз керак.
Икки учрашув қолди. “Лейпциг” бу гуруҳдаги энг кучли рақиб, биз ҳаракат қилиб, улардан юқорироқ жой эгаллашимиз керак. Плей-оффда ўз уйида жавоб ўйинини ўтказа олиш муҳим", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи TNT Sport телеканалига берган интервьюсида.