Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Моуриньо "Ал-Иттиҳод"ни бошқариш учун яна бир номзод

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби португалиялик мутахассис Нуну Санту истеъфога чиқарилгач, янги бош мураббий қидирмоқда.

Журналист Руди Галеттининг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньони Саудия Арабистони жамоасига мураббийликка таклиф қилишдан манфаатдор.

Олдинроқ Жозе Моуриньо 2023/2024 йилги мавсум якунида Рим клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Ал-Иттиҳод” таркибида португалиялик мутахассис “Реал”да бирга ишлаган франциялик ҳужумчи Карим Бензема ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо “Рома”ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Рим клуби билан 2021/2022 йилги мавсумда Конференция лигасида ғолиб чиқди. Айни пайтда "Рома" Италия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. Моуриньо шогирдлари 11 турдан сўнг 17 очко жамғарди.

Киритилди: 07:45, 08.11.2023.
Ўқилди: 1808 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик