Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ўзбекистон кубоги финали учун чипталар бугун сотувга чиқади

Баҳо:
+ | -

12 ноябрь куни Қаршидаги «Марказий» стадионида 2023 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. 2024/25 йилги мавсум халқаро майдонда мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тақдим этувчи финал ўйинида «Насаф» ҳамда ОКМК жамоалари саф тортади.

Финал учун чипталар 8 ноябрь — чоршанба кунидан бошлаб электрон сотувга чиқарилади. Бу борада Лига иТиcкет билан ҳамкорлик қилади. 10 ноябрь — жума кунидан эътиборан «Марказий» стадион кассаларида сотув бошланади.

Чипталар 4 тоифага ажратилган бўлиб, CИП сектор учун чипта нархи 100 минг сўмни ташкил қилади. Мос равишда 1-2 сектор чипталари 50 минг сўмдан, 6-7-8 сектор чипталари 40 минг сўмдан, қолган барча секторлар учун чипта 30 минг сўмдан сотувга чиқади.

Чипта савдоси билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида футбол мухлисларидан чиптада кўрсатилган махсус белгиларни суратга тушириб, ижтимоий тармоқларда намойиш этмаслик ёки нусха кўчириш учун бошқа шахсларга бермаслик сўралади. Сабаби махсус белги билан стадионга фақатгина бир марта кириш мумкин бўлиб, қолган худди шундай белгили чипта эгалари стадион ҳудудига кира олмайди.

ОКМК клубига мухлислик қилувчиларга 4-сектордан чипта харид қилиш тавсия этилади. «Марказий» стадионга кириш ҳуқуқини берувчи йиллик абонемент ёки шу каби аккредитациялар билан стадионга кириш мумкин эмас. Боиси беллашув мезбони бирор футбол клуби эмас, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳисобланади.

Чипта харид қилиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар бевосита иТиcкет билан боғланишлари мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 09:14, 08.11.2023.
Ўқилди: 2097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.