"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" кейинги ўйинда "Галатасарой" билан кураша олмайди, яъни улар Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқа олмасликлари мумкин. Эндиликда жамоа тўртта ўйиндан биттасида ғалаба қозонган ҳолда атиги уч очкога эга.
"Гуруҳда барча уй учрашувларида ғалаба қозониб, тўққиз очкони қўлга киритиш ва улар етарли бўлишига умид қилиш керак. Айниқса, сафарда яна бир ёки иккита очкога эга бўлсангиз. "Галатасарой" "Копенгаген"дан яхшироқ" - деди Скоулз BBC Sport билан суҳбатда.
29 ноябрь куни "Манчестер Юнайтед" сафарда "Галатасарой"га қарши майдонга тушса, 12 декабрь куни ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилади.