Руди Гарсия Чемпионлар лигаси доирасида "Унион" жамоаси билан қайд этилган дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Натижадан ҳафсаламиз пир бўлди: биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди ва ғалабага лойиқ эдик, аммо бунга эриша олмадик.
Имкониятларимиз бўлди – дарвозабон ёрдамга келди, бироқ рақиб ҳам устунга зарба берди", — деди "Наполи" бош мураббийи.