Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Энг бой «Олтин тўп» соҳиблари

Баҳо:
+ | -

Жорий йилгиси яна Мессига насиб этди. Бу унинг 8-»тўп»идир. Ушбу соврин амалга тадбиқ этилганига деярли 70 йил бўлди ва ўшандан бери уни 64 нафар футболчи қўлга киритди. Қуйида ҳозиргача ушбу совринга эга чиққанларнинг энг бойларини билиб олишингиз мумкин.

Криштиану Роналду - 363 млн. фунт

Дунёдаги энг машҳур спортчи бўлиш билан биргаликда, Роналду энг кўп маош оладиган футболчи ҳамдир. Португалиялик юлдуз «Инстаграм»да 876 миллион кузатувчига эга. Унинг йиллик даромади 363 миллион фунтни ташкил этиши айтилган. Роналду «Ал-Наср»да йилига 62 миллион фунт маош олади. Турли хил тижорий ҳамкорликлар билан бирга Роналдунинг даромади 1 йилда 173 миллион фунтгача боради. 38 ёшли футболчи Nike билан бир умрлик шартнома имзолаган ва бу учун Роналду 1 миллиард фунт олади. Қолаверса, қаҳрамонимиз ўз бизнес империясига асос солган. Улар ичида меҳмонхоналар тармоғи, ички кийим ишлаб чиқариш, фитнесс ускунлари ва шампун саноати энг кўзга кўринганларидир.

Лионель Месси - 105 млн. фунт

Месси барча даврлардаги энг яхши футболчидир. Кеча у ўз фаолиятидаги саккизинчи «Олтин тўп»ни қабул қилиб олди. Аргентиналик даҳо «Интер Майами»га кўчиб ўтди. Ҳозир унинг йиллик маоши 35-47 миллион фунт атрофида. Йиллик даромади 105 миллионни ташкил этади. 36 ёшли футболчи ҳам кўплаб тижорий лойиҳаларда иштирок этиб, ўз даромадларини кўпайтиради. Adidas ва Месси 2017 йилдан бери ҳамкорлик қилишади. Шу сабабли у йилига 20,4 миллион фунт олади. Шунингдек, Месси «Pepsi»нинг глобал элчиси ҳисобланади.

Кака - 75 млн. фунт

Роналду ва Месси эраси аввалида бу икки даҳони Кака мағлуб этиб, «Олтин тўп»га эга чиқади. 41 ёшли афсона 2007 йилда бу сов­ринга лойиқ топилганди. Кака 2017 йилда футболдан кетади. Шунга қарамай, ҳар йили 74 миллион фунт ишлаб топмоқда. Бразилиялик «Твиттер»да илк бор 10 миллион обуначилари бўлган инсонга айланганди. Тижорий ҳамкорликлар борасида Каканинг ҳам омади чопган. У глобал брендлар бўлмиш PlayStation ва OPPO билан ҳамкорлик қилади.

Карим Бензема - 62,5 млн. фунт

Собиқ «Реал» ҳужумчиси 2022 йилги соврин эгаси саналади. Бензема ҳар йили 62 миллион атрофида даромад кўради. Айни дамда «Ал-Иттиҳод» француз ҳужумчиси хизматлари эвазига ҳар ҳафта унга 3,3 миллион фунт маош беради. Бензема «Олтин тўп» топшириш маросимига қўлида 500 минг долларлик Richard Mille билан келганди. 35 ёшли ҳужумчи ҳам тижорий лойиҳаларда анча фаол қатнашади.

Зинедин Зидан - 52 млн. фунт

Француз юлдузи Зинедин Зидан ўз термасини ЖЧ-1998да ғалаба сари илҳомлантирди, ўша йили у «Олтин тўп»ни ҳам қўлга киритди. Футболчи сифатида муваффақиятли фаолиятидан сўнг, у аввал «Реал Мадрид Кастилья»да, кейин эса асосий жамоада мураббий бўлди. 2018 йилда эса нафақага чиқаётганини эълон қилади, 10 ойдан кейин яна қайтади. Аммо 2021 йилнинг ёзида иккинчи марта кетди. 51 ёшли Зидан «Реал» мураббийи сифатида йилига 2,3 миллион фунт стерлинг ишлаб топди, бу кўрсаткич 2015|2016 йилги мавсум охирида жамоани қайта тиклаганида икки баравар кўпайди. Ҳозирда ишсиз бўлса-да, унинг бойлиги 52 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Adidas, Louis Vuitton ва Christian Dior каби брендлар билан тузилган битимлар унинг даромадига катта ҳисса қўшади.

Луиш Фигу - 41 млн. фунт

Португалиялик афсона Луиш Фигу «Олтин тўп»ни қўлга киритган 2000 йили «Барселона»дан ашаддий рақиб - «Реал»га 50 миллион фунт стерлингга трансфер қилинади. Бу ўша пайтда жаҳон рекорди бўлганди. Янги клубида катта муваффақиятларга эришди, у ерда 5 йил ичида 3,74 миллион фунт стерлинг ишлаб, 45та гол урди ва 249та ўйинда 58та ассист қайд этди. Idol Net Worth маълумотларига кўра, ҳозирда тахминан 41 миллион фунт стерлингга эга бўлган 50 ёшли футболчи 2017 йилда УЕФАга ўтиб, маслаҳатчи ролини ўз зиммасига олди ва бутун дунё бўйлаб мусобақаларини тарғиб қила бошлади.

Фабио Каннаваро - 36 млн. фунт

2006 йилда жаҳон чемпионлиги ва «Олтин тўп»ни қўлга киритган Италия терма жамоасининг собиқ сардори Фабио Каннаваронинг бойлиги 36 миллион фунт стерлингни ташкил этгани айтилади. 50 ёшли футболчи 2011 йилда фаолиятини тугатгунга қадар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланган. Ҳозир у профессионал футбол мураббийи, Яқин Шарқ ва Хитой жамоаларида мураббийлик қилган. 2019 йили қисқа вақт Хитой термасини бошқаради, яқинда эса Италия «В» серияси вакили «Беневенто»ни қабул қилиб олди. Аввалроқ у 5 мавсум давомида ишлаган Хитойда Суперлиганинг энг кўп маош олувчи мураббийи ва дунёдаги энг кўп маош олувчи 4-мураббий бўлиб, йилига 10,6 миллион фунт стерлинг ишлаб топгани ҳақида хабар берилган эди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:09, 10.11.2023.
Ўқилди: 8047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.