Кириш Регистрация

Денис Истомин чорак финалда Маррейга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Австралияда давом этаётган теннис бўйича Брисбэн интернейшнл халқаро мусобақасида бугун яккаликлар ўртасида чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин мусобақанинг биринчи рақам билан тартибланган спортчиси Энди Маррейга қарши кортга чиқди.

Биринчи сетда Истомин икки марта брейк-поинтга эга бўлишига қарамай, улардан фойдалана олмади. Аксинча, британиялик теннисчи бундан имкониятдан фойдаланди ва сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 4:6.

Иккинчи сетда тенгкурашлар остида кечди ва бўлим тақдири тай-брекда ҳал бўлди. Теннис "лоторея"сини муваффақиятли бошлаган Денис, рақибининг тўп оширишида мини-брейкни амалга оширди ва 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо Маррей шундан сўнг кетма-кет очколарни қўлга киритди ва тай-брекни 7:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Мусобақанинг чорак финалигача етиб келган Истомин ўз ҳисобига 45 рейтинг очкосини ёзиб қўйди. Шунингдек, у 10810 долларга ҳам эга бўладиган бўлди.

Брисбэн Интернейшнл. Чорак финал.
Энди Маррей (Буюк Британия) - Денис Истомин (Ўзбекистон) - 2:0 (6:4, 7:5 (3)
Александр Долгополов (Украина) - Кей Кишикори (Япония) - 0:2 (4:6, 6:7 (3)
Маркос Багдатис (Кипр) - Жиль Симон (Франция) - 2:0 (6:3, 6:4)
Юрген Мелзер (Австрия) - Григор Димитров (Болгария) - 0:2 (3:6, 2:6)

Ярим финал
Энди Маррей - Кей Кишикори
Маркос Багдатис - Григор Димитров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:40, 04.01.2013.
Ўқилди: 4363 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.