Бразилиялик ярим ҳимоячи Рафинья Диас "Барселона"ни тарк этиши мумкин, дея хабар беради Todofichajes журналистлари.
Манбанинг хабар беришича, футболчининг Англия ва Саудия Арабистони чемпионатларида ишлаш имкониятлари бор. "Барселона" 26 ёшли бразилиялик футболчини сотишдан камида 60 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Рафиньянинг Каталония топ-клуби билан тузган меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Испания чемпионатининг жорий мавсумида ярим ҳимоячи саккизта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди.