Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Икер Касильяс — бешинчи марта дунёнинг энг яхши дарвозабони

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 25-марта дунёнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади. Унга барча қитъалар турли таҳририятлар вакиллари ва экспертлар иштирок этишди. Сўровномада 9 нафар (8 нафари Европадан, бир нафари Жанубий Америкадан) дарвозабон номи тилга олинди. Фақат Испаниядан бирданига 2 дарвозабон Топ-9га кирди. Тўққиз посбонларнинг 3 нафари Англия Премьер-лигасида, 2 нафардан Испания Ла-лигаси ва Италия А-сериясида фаолият олиб боришади.

Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс кетма-кет бешинчи марта дунёнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 31 ёшли посбон сўровномада рақибларидан катта фарқ билан устун келди (224 балл). У якунланган йилда Испания чемпионлигини қўлга киритиш билан биргаликда терма жамоа билан қитъа чемпионлик кубогини боши узра баланд кўтарди. Икер терма жамоа таркибида 143та ўйинда иштирок этишга улгурган. Касильяс 2003-2007-йиллардаги сўровномаларда ҳам иккинчи, учинчи ва икки марта тўртинчи ўринларни эгаллаганди.

Жанлуижжи Буффон эса учинчи маротаба йилнинг энг яхши дарвозабони танловида 2-ўринни эгаллади. Бунгача у 2008 ва 2009 йилларда ҳам иккинчи бўлганди. "Жижи" терма жамоа билан Евро-2012да финалгача етиб борган бўлса, "Ювентус" билан Скудеттони қўлга киритди. Дарвоқе, тўрт карра дунёнинг энг яхши дарвозабони "Юве" сафида А сериянинг 49та ўйинида мағлубият нималигини билмади. Терма жамоа сафида 123та ўйинда иштирок этган посбон сўровномада 128 балл тўплади.

Чехиялик Петр Чех эса учинчи марта дунёнинг учинчи дарвозбони деб топилди. У 2006 ва 2010 йилларда ҳам сўровномада 3-ўринни эгаллаганди. 30 ёшли посбон "Челси" билан Англия Кубоги ва Европа чемпионлар лигасини қўлга кириди. Петр Чех 2005 йилда дунёнинг энг яхши дарвозабони ва икки марта (2004, 2007) дунёнинг иккинчи дарвозабони деб топилганди.

26 ёшли Мануэль Нойерга эса баъзи ўйинларда омад келмади. У "Бавария" таркибида Германия чемпионлигини, кубогини ва Европа чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлдан чиқарди. У Бундеслиганинг 17 ўйинида ўз дарвозасидан итиги 7та гол ўтказиб юборди: 8 сафар ўйинида — 1та гол. Шу тариқа, у 2010 йилда бўлгани каби сўровда 4-ўринни эгаллади. 2011 йилда эса унга 2-ўрин насиб қилганди.

Мана шу 4 дарвозабон сўровномада бошқаларга нисбатан кўп балл тўплашди. Сўров якунлари қуйидагича:
1. Икер Касильяс ("Реал" Мадрид / Испания) — 224
2. Жанлуижжи Буффон ("Ювентус" / Италия) — 128
3. Петр Чех ("Челси" / Чехия) — 92
4. Мануэль Нойер ("Бавария" / Германия) — 85
5. Чарльз Жон Харт ("Манчестер Сити" / Англия) — 26
6. Виктор Вльдес ("Барселона" / Испания) — 15
7. Кассио Ромос ("Коринтианс" / Бразилия) — 14
8. Самир Ханданович ("Интер" / Словения) — 8
8. Уго Льорис ("Тоттенхэм" / Франция) — 8

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 18:26, 04.01.2013.
Ўқилди: 6952 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.