"Манчестер Юнайтед" бу борада "Ливерпул"га қарши чиқишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "Флуминенсе" ярим ҳимоячиси Андре "қизил иблислар" радарида турибди. Эрик тен Хаг бразилиялик футболчини Каземиро ўрнига олиб келишни режа қилган.
Сўнгги хабарларда Андре "Ливерпуль" билан келишувга эришгани айтилади. Шундай бўлсада, "МЮ" бу режани барбод қилишга ҳаракат қилиб кўради.