Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Жора Оганесян - "Пахтакор" футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум "Локомотив"нинг бронза медалларига эга чиқишига катта ҳисса қўшиб, футбол мухлислари томонидан олий лигадаги энг яхши легионер деб топилган арманистонлик ярим ҳимоячи Жора Оганесян "Пахтакор" билан шартнома имзолади.

Жоранинг майдон марказидаги ажойиб ҳаракатлари, дриблинглари ва аниқ паслари билан ишқибозларнинг меҳрини қозонди. Унинг "темирйўлчилар" билан шартномаси якунлангач, жамоамиз раҳбарияти футболчига таклиф билан чиқишди ва буни Жоранинг ўзи ҳам хурсандчилик билан қабул қилди. Ота изидан ўғил ҳам "Пахтакор"да ўйнайдиган бўлди. Унинг отаси Хорен Оганесян "Пахтакор" сафида ажойиб ўйин кўрсатгани билан ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Жоранинг ўтиши тўғрисида "Пахтакор" ФК вице президенти Самвел Бабаян шундай таъкидлади:
 
- Ўз вақтида Жоранинг отаси Хорен Оганесян миллионлаб мухлисларнинг кумирига айланганди. У "Пахтакор" ғалабаларига катта ҳисса қўшган футболчилардан биридир. Арманистонда охирги 50 йилликнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Жора эса ўтган мавсумда жуда яхши ҳолатда эканлигини исботлади. Юқори савияда ўйин кўрсатадиган шундай ярим ҳимоячини таркибимизга қўшиб олганимиздан хурсандмиз. Умид қиламизки, Жора ҳам отаси сингари "Пахтакор"да мухлислар ёқимтойига айланади.
 
 
Футболчи ҳақида маълумот
Фуқаролиги: Арманистон ва Ливан
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 16.04.1987   
Туғилган жойи: Ереван, Арманистон
"Пюник" Ереван тарбияланувчиси
Бўйи: 170   
Вазни: 69
Ўйнаган жамоалари:
2002    «Пюник» Ереван    1    0
2003    «Пюник» Ереван    16    3
2004    «Пюник» Ереван    8    1
2004/05    «Олимпиакос» Пирей
2005/06    «Хайдари» Хайдари    5    0
2006/07    «Агиос Димитриос» 15    1
2007/08    «Агиос Димитриос» 17    0
2008/09    «Докса» Кранула  10    0
2010    «Сатурн»7    0
2012     "Локомотив"    17    4

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 16:13, 05.01.2013.
Ўқилди: 7087 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.