"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес замонавий Европа футболи уни янада яхшироқ ва қизиқарли қилиш учун Суперлига лойиҳасига муҳтожлигини яна бир бор таъкидлади.
"Суперлига лойиҳаси бугун ҳар қачонгидан ҳам зарур. Мақсад аниқ: энг ажойиб шоу кўрсатиш ва молиявий фэйр-плейга эришиш. Ҳар йили кўплаб клублар юзлаб миллионларни йўқотмоқда.
Бизга Европа Иттифоқи тамойилларига амал қиладиган замонавий кооператив бошқарув тузилмалари керак. Суперлига лойиҳаси доимий равишда дезинформацион кампанияларга дучор бўлади. Ушбу мусобақа миллий турнирлар ва уларнинг тақвимларига тўлиқ мос келади. Унинг ягона мақсади - еврокубокларни кучайтириш ва яхшилаш", - деди Перес AS билан суҳбатда.