Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Жим Рэтклифф қўл-остида "МЮ" таркиби қандай кўринишга эга бўлади?

Баҳо:
+ | -

Сер Жим Рэтклиффнинг "Манчестер Юнайтед"га киритадиган сармояси қанча экани маълум бўлиб улгурган. Унга кўра, британиялик олигарх клубнинг 25 фоизлик акциясини сотиб олади. Бу эса 1.3 миллиард фунт деганидир. 71 ёшли бизнесмен футбол оламида ўзига яраша тажрибага эга. У "МЮ"да катта ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда. Бу ўзгаришлар икки йўналишда: стратегия ва трансферлар сиёсатида олиб борилади. Қайд этилишича, трансферлар борасидаги ўзгаришлар доирасида жамоа бир нечта юлдузларини сотувга қўяди. Булар Антони, Жейдон Санчо ҳамда Марсьялдан иборат. Шунингдек, уларни ўрнини тўлдириш учун бир қанча харидлар ҳам амалга оширилиши лозим.

Ҳисоб-китобларга кўра, "Манчестер Юнайтед" сўнгги ўн йил давомида янги харидлар учун 1.5 миллиард фунтга яқин маблағ ишлатган. Хусусан, Эрик тен Хагнинг ўзи 1 йил ичида ўзи хоҳлаган футболчиларни сотиб олиш учун 374 миллион фунтни сарфлашга улгурди.
Рэтклифф футбол клуби раҳбари сифатида пулни қандай сарфлаш кераклигини аллақачон айтиб ўтган. У 2019 йил берган интервьюсида "ҳеч қачон мақсадсиз ва бемаъни трансферлар учун пул ишлатмаслиги"ни билдирган. Демак, унинг келиши, айни пайтда ажратилаётган пулларнинг ўта эҳтиёткор ишлатилишини ҳам англатади.

Эрик тен Хагни янги мавсумда қийнаётган энг катта муаммо бу ҳимоячилар масаласи бўлиб турибди. Биргина Лисандро Мартинеснинг сафдан чиқиши, "МЮ"ни ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги қобилиятига қаттиқ зарба берди. Аргентиналик футболчи Рождествога қадар майдонга тушмайди. Айнан шундай муаммолар чиқишини олдини олиш мақсадида, тен Хаг ёздаёқ янги ҳимоячи харидини амалга оширмоқчи эди. Шу мақсадда у Ким Мин-Жэни кўзлайди. Аммо уни "Бавария" сотиб олди. Муаммога вақтинчалик ечим сифатида эса Жонни Эванс танланган.  Ҳозир "қизил иблислар" эътибори "Ницца" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибода турибди. 23 ёшли француз футболчиси қишда сотиб олиниши мумкин. "Ницца" эгаси Рэтклифф эканини ҳисобга олсак, бу харид унчалик ҳам қийин бўлмайди.

"Манчестер Юнайтед"нинг муаммоларини шу билан ҳал бўлади дейиш қийин. Жамоага ярим ҳимоячи ҳам зарур. Антони ва Санчонинг кетиши эса вингерларга бўлган эҳтиёжни ҳам юзага келтиради. Майдон маркази учун "Монако" юлдузи Юссуф Фофана харид қилиниши мумкин. У манкунианликлар ҳимояси ва ҳужумини боғлашда иштирок этади. Фофананинг Франция чемпионатидаги статистикасига эътибор берсангиз, у тўпни ўзи билан олиб юриш, ҳужумга пас бериш ва ҳимояга ёрдам масаласида юқори кўрсаткичларга эга эканига гувоҳ бўласиз. Унинг келиши Амрабатга ҳам ўзини кўрсатишни катта ёрдам берган бўларди. Шунингдек, "Монако"нинг яна бир юлдузи бўлган Вандерсон ҳам "МЮ" радарида экани айтилган. Қанот ҳимоячиси Далот ўрнини эгаллайди. "Байер Леверкузен" хавбеки Жереми Фримпонг борасида ҳам шундай десак бўлади. Бу билан Уан-Биссака тез орада асосий таркибдаги ўрнини йўқотса, ажаб эмас.
Ҳужум учун "Ювентус" вакили Федерико Кьеза кўзланмоқда. 26 ёшли вингер 52 миллион фунтга баҳоланмоқда. "МЮ"да Молиявий Фейр плей чекловлари борлигини ҳисобга олсак, Кьеза варианти идеал кўринади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: newsnow.co.uk
Киритилди: 11:51, 12.11.2023.
Ўқилди: 5260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.