Аввал хабар бериб ўтганимиздек, «Шўртан» футболчилари бугун Ғузорда йиғилиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлашади. Бугундан бошланадиган йиғинда бир нечта янги футболчиларнинг синовдан ўтказилиши кутилмоқда ва бу ҳақда кейинроқ албатта хабар берамиз.
Ғузорликларни ҳозиргача Таина Адама Соро, Игорь Таран ҳамда Александр Мерзляков тарк этишди. Жамоадан яна кимларнинг кетиши ва кимларнинг қолиши шу кунларда тўлиқ ҳал этилади.
Бугун эрталаб Тошкент – Қарши йўналиши бўйича «Насаф» тезюрар поездида жамоа бош мураббийи Эдгар Гесс, футболчилар – Ильнур Хазигалиев, Асрор Алиқулов, Виктор Клишин, Ярослав Крушельницкий, Обид Жўрабоев ҳамда клуб матбуот котиби Толибжон Қосимов жўнаб кетишди.