Муҳаммад Салоҳ Премьер-лига мавсумидаги 10-голини урди.
"Ливерпуль" ҳужумчиси Англия чемпионатининг 12-турида "Брентфорд"га қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этди.
Бу мисрлик футболчининг жорий турнирдаги 9 ва 10-голлари бўлиб, унинг ҳисобида 4 та голли узатма ҳам бор. Салоҳ АПЛ тўпурарлари рўйхатида "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанддан бир гол ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди.