Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

«Fair Play» совринига ким муносиб?

Баҳо:
+2 | -

ФИФАнинг  «FAIR  PLАY» номинациясига Ўзбекистон футбол федерациясининг киритилиши биз мухлислар учун жуда кувончли хабар бўлди. Юртимизда спортга, айниқса футболга куп эътибор қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бу ерда биз билан рақобатчи саналаётган Гватемала футбол федерацияси ва Туркиянинг «Эскишеҳирспор» клубининг кўрсатган ҳалол ўйинидан бизникилар бир бош устун туради деб ўлайман, бу менинг шахсий фикрим. Ким ҳам ўз жамоасининг ноимнация ғолиблигини қўлга киритишини истамайди дейсиз.

2012 йил Ўзбекистон футболи учун омадли келди, кўз тегмасин. Мен Ўзбекистон футбол федерациясининг ўтган йилда эришган ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу мухлисларни бефарқ қолдирмайди, албатта. Келинг, уларни бирма-бир санаб ўтсам.

Пастдаги келтирилган фактлар Ўзбекистон футбол федерациясининг «Fair  Play» номинациясини қўлга киритишида асос бўлади деб ўйлайман.

1. Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси уч карра жаҳон чемпионига айланишди (Россия-2012).
2. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоамиз (U16) Осиё чемпиони бўлди ва 2013 йили БААда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йулланмани қўлга киритди.
3. Ўзбекистон ёшлар терма жамоамиз (U19) гарчи Осиё чемпионатида 4-ўринни эгаллаган бўлса-да, энг асосийси келаси йили Туркияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
4. Ўзбекистон футбол федерацияси ОФКнинг «FAIR PLAY» номинациясини қўлга киритди.

Абдумажид Қодиров,
Хўжайли тумани (LASSETTIUZB никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:31, 07.01.2013.
Ўқилди: 6412 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.