"Ливерпуль" ҳимоячи харид қилиши керак. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар "Борнмут" ҳимоячиси Ллойд Келлига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, бу харид осон бўлмайди. Негаки, "Олчалар" ўз футболчисига нарх белгилади.
Унга кўра, Келли учун даъвогарлар 30 миллион фунт тўлаши талаб этилади. 25 ёшли ҳимоячи мавсум охирида эркин агентга айланади. У январдан бошлаб янги клуб билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга. Келлига "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда.