Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

"Наполи"нинг қулаши ва Салоҳнинг Холандга интилиши. Европа футболидаги кечанинг асосий воқеалари

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Сизларга Европа футболидаги асосий воқеалар ҳақида хабар қилишда давом этамиз. Қуйида 12 ноябрь кунги натижаларга асосланган энг сўнгги дайжест.

"Челси" ва "Сити" ўртасидаги жанг

Бу ҳақиқатан ҳам афсонага айланадиган ўйин эди. “Сити” уч марта битта гол фарқи билан олдинга чиқиб олди, Эрлинг Холанд дубл қайд этди, аммо бу “Челси”ни дуранг ўйнашига тўсқинлик қилмади. Маурисио Почеттино жамоаси учун бу Премьер-лиганинг жорий мавсумида киритилган тўртта гол билан учинчи ва кетма-кет иккинчи ўйин бўлди.

Турнинг марказий ўйини натижаси эса жадвалдаги вазиятни янада қизиқарли қилди. “Сити” биринчи бўлса-да, рақибларидан атиги бир очко олдинда.

Айтганча, рақобатчилар ҳақида. "Арсенал" ҳам ғалаба қозонди. "Ливерпуль" эса қўшимча кўрсаткичлар туфайли иккинчи ўринни эгаллаб олди. Юрген Клопп шогирдлари "Брентфорд"ни мағлуб этишди - 3:0. Муҳаммад Салоҳ дубл қайд этди ва тўпурарлар пойгасида Холандни қувишда давом этмоқда. Ҳозирча орадаги фарқ икки тўп.

Шунингдек, “Брайтон”нинг “Шеффилд” билан ўйинда кутилмаганда очко йўқотгани (1:1) ва “Вест Хем”нинг “Ноттингем Форест” устидан қозонган ажойиб ғалабаси (3:2) ҳам қизиқ.

Левандовски уйғонди ва "Барселона"га камбэк қилди

Робертнинг голсиз серияси олтита ўйинга чўзилди, аммо ниҳоят бузилди. Ва энг қулай вақтда. "Барса" биринчи дақиқада "Алавес"га қарши ўйинда гол ўтказиб юборди ва кейин алам билан ўйинга қайтишга ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса Левандовски вазиятга аралашди. 53-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 78-дақиқада пеналтидан жамоасини олдинга олиб чиқди.

"Атлетико" ўз учрашувида "Вильярреал"га қарши майдонга тушди. 20-дақиқада Жерар Морено ҳисобни очди, аммо бу билан у беҳуда Антуан Гризманни ғазаблантиргандек туюлди. Франциялик футболчи вазиятга аралашиб, аввалига Витселга ассистентлик қилди, кейин эса 80-дақиқада ўзи гол урди.

Испанияда Севилья дербиси ҳам бўлиб ўтди. Жадвалга қарасангиз, “Бетис” қўшнисидан яхшироқ ҳолатда, аммо ўйин дуранг билан якунланди.

"Наполи"нинг қулаши

Италиянинг амалдаги чемпиони ҳали ҳам чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдан йироқ. Аввало, рақобатчиларнинг ажойиб ўйини туфайли. Кеча жамоа ўз уйида турнир жадвалининг қуйи поғонасида бораётган “Эмполи”га мағлуб бўлди. Боз устига, мағлубият имкон қадар алам бўлиб чиқди: Виктор Коваленко ягона голни 90+1-дақиқада киритди.

Ҳозир ОАВда Руди Гарсиянинг ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида гап кетмоқда. 12 турдан кейин “Наполи” А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Италиядаги турнинг асосий воқеаси Рим дербиси бўлиши мумкин эди, аммо "Рома" ва "Лацио" голсиз дуранг ўйнади.

“Интер” эса “Фрозиноне”ни муаммосиз енгди (2:0) ва ҳозир “Ювентус”дан атига икки очко олдинда боряпти.

"Байер" "Бавария"ни олдинга ўтказмаяпти

Айнан "Наполи" билан ўйинда "Унион" ўзининг даҳшатли мағлубиятли сериясини бузди. Аммо энди у одатдаги ҳолатига қайтди ва “Байер”га йирик ҳисобда енгилди. Тўғри, бунда мутлақо даҳшатли нарса йўқ, чунки Хаби жамоаси бу мавсумда аъло даражада ўйнамоқда ва Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда, "Бавария"га уларга яқинлашишга имкон бермаяпти.

4:0 тўрт хил гол муаллифи ва энди “Байер” 11 турда 31 очкога эга. Агар бу қанчалик зўр эканлигини тушунмасангиз, унда бир факт: фантастик Харри Кейн билан "Бавария" икки очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 11:54, 13.11.2023.
Ўқилди: 1361 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.