Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Янги "Челси" учиш арафасида. "Сити" билан 4:4 дан кейин бунга шубҳа йўқ

Баҳо:
+ | -

Биз Стемфорд Брижда даҳшатли ўйин гувоҳига айлнадик. Ҳа, бундай 95-дақиқада дурангни сақлаб қолганидан сўнг, кўплаб "Челси" мухлислари ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Бу улар учун икки очконинг йўқотилиши бўлди.

"Сити" дарвозасига тўртта гол урилди. Бу ишни охирги марта 2020 йил сентябрь ойида "Лестер"дан кейин Премьер-лигада уч йилдан ортиқ вақт давомида ҳеч ким уддалай олмаган эди.

"Челси" кучсиз жамоалрга қарши қалтираяпти, аммо жамоа айнан топ-клублар билан ўзини муваффақиятли кучайтирмоқда. Улар тўртта ўйинда ҳам очко тўплашди: “Тоттенхэм” устидан ғалаба, “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Сити” билан дуранг.

Нима учун "Сити" билан бу 4:4 айниқса муҳим?

Гап шундаки, энди "Челси" танқидчиларида "Тоттенхэм" билан ўйиндан кейин эшитилганлар каби баҳслар йўқ. Яъни тўққиз киши билан ўйнаб бу натижага эришдинг, дейдиганларнинг йўқлиги.
Гвардиола жамоаси кучли старт олди ва ўйин охиригача бир темпда ўйнади. "Челси"да савол туғилиши мумкин: Холанд билан боғлиқ вазиятда пенальти бормиди?

“Жин урсин”, дея бақирда Почеттино ҳакам ҳуштаги чалингандан сўнг. У ўйинни жуда эрта тугатди, "Челси"нинг сўнгги ҳужумини ва ғалаба қозониш имкониятини ўғирлади, деб ўйлади.

"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу "Челси" билан ўйиндан сўнг шундай деди: "Унинг жамоаси жароҳатлар ва қизил карточкадан қатъи назар, ўз услубини ўзгартирмайди”. Демак, Почеттино айнан шу тамойилга амал қилади.

"Челси" чемпионатда тўпга энг кўп эгалик қилган жамоалардан бири эди, аммо "Сити" билан улар 45 фоизда тўхтаб қолишди. Аммо Почеттино дарҳол ўзининг асосий қуролини қўллади - юқори прессинг. “Челси”да ҳамма прессингда иштирок этади, Николас Жексондан тортиб Михаил Мудрикгача. Босим “Сити” ҳимоясини бузди, ҳамма хато қилди. Асабий паслар, рақиб оёғига узатмалар, кераксиз вазиятларда қўполлик қилиш.

"Челси"нинг яна дадил ўйин кўрсатаётгани кўзни қувонтиради

Бир томондан, Коул Палмер пенальтидан тўртта гол урди. Бошқа томондан, у собиқ жамоасига қарши муҳим ўйин охирида гол урди. 21 ёшида собиқ жамоасига қарши 95-дақиқада барча босимга дошбериб, уни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Рис Жеймс биринчи турдан кейин жароҳат олди ва бир неча ҳафта ўтиб қайтди. Ва у том маънода кечаги ўйинда Жереми Докуни еб ташлади. Бельгиялик футболчи шунчалик ваҳимага тушдики, сўнгги бўлимда жарима майдончаси ичида йиқилишдан яхшироқ нарсани ўйлаб топмади. "Сити"га қарши ўйинда Жеймснинг битта голли узатмаси, шубҳасиз, Мало Гюсто икки ярим ой ичида қилган барча нарсадан қимматроқ.

Почеттино жароҳати сабаб мавсум бошини ўтказиб юборган Кристофер Нкунку "Ньюкасл"га қарши ўйинда тикланиши кераклигини айтди. Нкунку билан "Челси"нинг ҳужуми анча хилма-хил кўринди.

“Сити” билан тенг ва ёрқин ўйиндан сўнг, жуда кўп ёқимли тафсилотлар пайдо бўлди. Кристонинг қайтиши ва Жеймснинг барқарор формаси билан жамоа яна-да кучли ўйнайди.

Киритилди: 12:43, 13.11.2023.
Ўқилди: 3169 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик