Хави «Барселона»нинг заиф томонларини айтиб ўтди.
«Барселона» Ла Лиганинг 13-турида «Алавес»ни мағлуб этди (2:1), учрашувнинг 18-сониясида биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди.
«Ўтказиб юборилган голни қабул қилиб бўлмайди. Биз ўйин бошланганидан сўнг дарҳол ҳужумга ўтмоқчи эдик, Араухо боғламига ишондик, лекин Гюндоган ақл бовар қилмас тарзда тўпни йўқотди.
Шу пайтдан бошлаб рақибда иккинчи голни уриш учун имкониятлар бўлган эрсада, жамоа янада тартибли бўлди.
Иккинчи бўлимда биз яхшиландик ва ўзимизга ўхшадик - камида 35 дақиқа. Лекин биз ҳали кўп яхшиланишимиз керак. Биз кўпроқ тартибли бўлишимиз керак», – деди Хави.