Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

АПЛ. 2023/24 йилги мавсумнинг ўн икки туридан кейин тузилган рамзий терма жамоа эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Биз мавсумнинг ярмига яқинлашмоқдамиз. Шу аснода ноябрь ойигача, яъни 12 тур давомида энг яхши натижа қайд этган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа шакллантирдик. Уларни танлаб олишда WhoScored портали тақдим этган статистикадан фойдаланилди. Футболчилар эса мавсум давомида камида 6 та турда майдонга тушган. Демак, қуйида уларни сизга таништирамиз.

Дарвозабон: Гульельмо Викарио

Биз хато ўйлаган эканмиз. Тан олиш керак, Викарио ҳақида бутунлай нотўғри фикрда бўлганмиз. АПЛ тажрибасига эга тайёр дарвозабон, Давид Райя турганида "Тоттенхэм"нинг, ҳатто терма жамоага жалб этилмаган Викариони сотиб олиши, аҳмоқликдай туюлган эди бошида. Аммо ҳозирга қадар, айтиш мумкинки, италиялик футболчи ажойиб сейвлари ва кам гол ўтказгани билан жуда яхши натижа қайд этиб турибди.

Марказий ҳимоя: Йоаким Андерсен

"Кристал Пэлас" АПЛ турнир жадвалининг иккинчи ярмидаги жамоалар ичида энг кам гол ўтказган клубдир. Бунинг сабаби эса Андерсеннинг даражаси билан боғлиқ. Ҳимоячи ўз жамоасининг мудофаасини ушлаш билан бир қаторда, ҳужумда ҳам бирдек фаол. У гол ва ассистларга ҳам муаллифлик қилишга улгурди.

Марказий ҳимоя: Виржил ван Дейк

АПЛда бир нечта ассистлари билан ажралиб турган ҳимоячи, ўзининг фидокор ҳаракатлари билан жамоасига ёрдам бериб келмоқда. Масалан, ван Дейк ҳаводаги курашларда Кристиан Ромеродан кўра икки баробар яхшироқ натижага эга. Агарда бунга ҳимоя ва пас узатиш қобилиятлариниям қўшсак, Виржилни бу рўйхатга қўшганимиз адолатдан эканига гувоҳ бўласиз.

Ўнг қанот ҳимоя: Киран Триппьер

Нима учун 35 ёшли футболчи бу рўйхатда деган савол туғилиши табиий. Бунинг жавоби жуда оддий – 12 та ўйиндаги 6 та ассист. Триппьернинг ҳимоядаги кўрсаткичлари ҳам унчалик ёмон эмас.

Чап қанот ҳимоя: Виталий Миколенко

Украиналик чап қанотда омадли "подкат"лар борасида етакчилик қилмоқда. Миколенко эндигина 8 та АПЛ ўйинида иштирок этди холос. Шунга қарамай, у жамоаси учун фойдали бўлишга улгурди. "Эвертон"нинг "Вест Хэм" билан ўйинида Виталий энг яхши футболчи бўлганди.

Ярим ҳимоя: Родри

Ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчисими? Бўлиши мумкин. Ҳархолда, статистика Родрини бу номга даъво қила олишини кўрсатади. Испаниялик голлар уриш билан бирга аниқ паслар борасида етакчиликка эга. 94 фоиз аниқлик, Родрининг даражасидан далолат беради.

Ярим ҳимоя: Жеймс Уорд-Проуз

Жеймсни жарима зарбалари қироли дейишади. Ҳақиқатдан ҳам, ҳозир АПЛда унга тенг келадиганини топиш амри-маҳол. Беш ассист ва икки гол билан Уорд-Проуз рамзий терма жамоага кириш учун Галлахер ва Райсни ортда қолдирди. Афсуски, шундай футболчи Англия терма жамоасига чақирилмаяпти.

Ярим ҳимоя: Жеймс Меддисон

Ушбу мавсумда Англия элитасидаги энг креатив футболчи бу Меддисондир. "Лестер"дан олиб келинган ярим ҳимоячи, "шпорлар" сафида 3 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилди. Яратилгам вазиятлар борасида унга етадигани йўқ. Ажойиб трансфер!

Ўнг қанот ҳужум: Букайо Сака

Сака доимгидек, ўз жамоаси учун ўта унумли ҳаракатлари билан ёрдам бериб келмоқда. 22 ёшли ҳужумчи "Арсенал"нинг энг қиммат вакили бўлиш билан бирга, энг машҳур номга ҳам айланди. Бу мавсумда "Star Boy" 4 та гол ва шунча ассист қайд этиб турибди. Шу жиҳатдан, у Салоҳдан афзал кўрилди.

Чап қанот ҳужум: Жереми Доку

Доку шу ёзда сотиб олинди. 21 ёшли вингер келиши билан асосий таркибдаги Грилиш ўрнини тортиб ола билди. Доку "Борнмут"га қарши ўтган турда 4 та ассистга муаллифлик қилиб, 10 баллдан 10 баллга эга бўлганди.

Ҳужумчи: Эрлинг Холанд

Инкор этмайсиз, инкор эта олмайсиз ҳам!
Холанд унумдорлик бўйича ўтган мавсумдагидан ҳам яхшиланди десак, хато қилмаган бўламиз. Норвегиялик гол-машинаси ҳозирга қадар АПЛнинг ўзида 13 та гол урди. Эндигина 12 тур ўтганини ҳисобга олсак, Холанд ёмон кетмаяпти. "Манчестер Сити" раҳбарлари эса ҳужум ҳақида ўйламасалар ҳам бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 20:02, 13.11.2023.
Ўқилди: 1372 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.