Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Одил Аҳмедов ва Бахтиёр Тоғаев – декабрь лауреатлари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов декабрь ойининг энг яхши ўйинчисига айланди. Футзал бўйича Тошкентнинг «Ардус» клуби бош мураббийи Бахтиёр Тоғаев эса ой мураббийига айланди.

ЎФФ матбуот хизмати томонидан декабрь ойининг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди. Сўровнома якунларига кўра, Одил Аҳмедов 2012 йилнинг сўнгги ойида тенгсиз деб топилди. Ундан кейинги ўринларни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг «Аш-Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров иккинчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов эса учинчи ўринни эгаллади. Мураббийлар учлигида эса, Бахтиёр Тоғаевдан ташқари, футзал бўйича Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Аҳадхон Юсупов ва футбол бўйича Олий Лига баҳсларида бронза медалларни қўлга киритган Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийи Ҳаким Фузайлов жой олди.

Ноябрь ойида жароҳатини даволаб қайтган Одил Аҳмедов, жароҳати қайталаб, ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборганига қарамай, кейинчалик яна ўзининг жисмоний ҳолатини тиклаб олди ва «Анжи»нинг йил охиридаги деярли барча ўйинларида иштирок этди. «Анжи» декабрь ойида учта ўйин ўтказган бўлса, Россия Премьер-лигаси доирасидаги Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушди, «Зенит»га қарши ўйинда эса 90 дақиқа давомида майдонда тўп сурди. Швейцариянинг «Янг Бойз» жамоасига қарши Европа Лигаси ўйинида у 80 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Ушбу гол Аҳмедов учун мавсумдаги иккинчиси бўлди, бунгача у айнан жароҳатидан кейинги ноябрь ойида «Амкар»га қарши Премьер-лига учрашувида гол уришга муваффақ бўлганди.

Маълумот ўрнида, Одил Аҳмедов бунгача март, апрель ва июль ойларида ҳам ой ўйинчиси деб топилганди.

Футзал бўйича Тошкентнинг «Ардус» клуби декабрь ойида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур учрашувлари доирасида 5та ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, Андижоннинг «Турон-С» жамоаси 5:0, Самарқанднинг «Нафис» жамоаси 8:3, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 6:1 билан мағлубиятга учратди. Тур доирасидаги «Бунёдкор» (4:3) ва «Локомотив»га (3:2) қарши сўнгги ўйинларда «Ардус» қийинчилик билан, бироқ муҳим ғалабаларни қўлга киритди ва мусобақа жадвалида яққол пешқадамга айланиб олди. Энг асосий рақиб – «Локомотив»нинг уч очкога ортда қолдирилишида, шубҳасиз, бош мураббий Бахтиёр Тоғаевнинг ҳиссаси катта бўлди.

Қайд этиш жоиз, футзал вакиллари илк бор ой сўровномаси лауреатларига айланишди.

Йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ ЎФФ расмий сайтида эълон қилинади. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:25, 07.01.2013.
Ўқилди: 4581 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик