Кириш Регистрация

Хёйлунд АПЛда голли вазиятлардан фойдалана олмаслик бўйича пешқадам

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хёйлунд Англия Премьер-лигаси ўйинларида жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

20 ёшли футболчи чемпионатнинг тўққизта учрашувида бирор марта ҳам гол ура олмаган. Whoscored статистик портали таъкидлаганидек, бугунги кунда даниялик Европанинг топ-5 лигасидаги барча ўйинчилар орасида гол уриш имкониятларини кўкка совуриш бўйича энг ёмон натижани кўрсатмоқда - саккизта "катта" имкониятдан даниялик бирортасида фойдалана олмаган.

Шу билан бирга, қизиқ томони, Чемпионлар лигасида форвард бундай имкониятларнинг 80 фоизини (тўртта ўйинда бешта гол) амалга оширди - бу турнирдаги иккинчи кўрсаткич.

Эслатиб ўтамиз, Расмус ўтган ёзда “Аталанта”дан 75 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди.

Киритилди: 07:51, 14.11.2023.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.