Кириш Регистрация

Хабарлар

ФИФА: «Олтин тўп» эгаси — Леонель Месси!

Баҳо:
+3 | -

Демак, 2012 йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси — "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси футболчиси Леонель Месси! Бу Мессининг тўртинчи соврини ва у бу борада рекордни қайд этди.

Соврин эгаси номини 2006 йилги "Олтин тўп" эгаси Фабио Каннаваро ўқиб эшиттирди ва олтин тўпни ФИФА президенти Зепп Блаттер топширди.

ФИФАга аъзо мамлакатлар терма жамоалари бош мураббийлари, сардорлари ва матбуот котиблари иштирок этган сўровномада футболчилар қуйидагича овоз тўплашди:
Леонель Месси — 41,6%
Криштиану Роналду — 23,68%
Андрес Иньеста — 10,91%

ФИФАнинг 2012 йил лауреатлари билан танишинг:
«Fair Play» — Ўзбекистон футбол федерацияси!
ФИФА президентининг махсус соврини — Франц Бекенбауэр (Германия)
Йилнинг энг яхши эркаклар мураббийи — Висенте дель Боске (Испания)
Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи — Пиа Сундхаге (Швеция)
Йилнинг энг чиройли голи муаллифи — Мирослав Стох (Словакия)
ФИФА: Йилнинг энг яхши футболчи аёли — Эбби Уомба (АҚШ)
Йилнинг энг яхши футболчиси — Леонель Месси (Аргентина)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:54, 07.01.2013.
Ўқилди: 20705 марта.
Фикрлар: 354 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.