Шартномаси тугаши муносабати билан «Реал»ни тарк этиши мумкин бўлган хорватиялик тажрибали ярим ҳимоячи Лука Модрич Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин.
Todofichajes хабарига кўра, Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клуби вакиллари футболчи билан учрашув ўтказган ва у ерда эҳтимолий ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилган.
Яқин Шарқдан ташқари Модричда фаолиятини АҚШда давом эттириш имконияти бор. Лионель Месси ўйнаётган «Интер Майами» хорватиялик футболчига шартнома таклиф қилишга тайёр.