"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунининг укаси Жон Руни Англия 7-дивизиони ўйинида майдон марказидан гол урди.
"Маклсфилд"да ўйнаётган 32 ёшли футболчи Англиянинг Шимолий Премьер-лигаси доирасидаги "Басфорд Юнайтед"га қарши ўйинда (1:1) гол урди.
Эслатиб ўтамиз, Уэйн Руни айни дамда "Бирмингем"ни бошқармоқда.