Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Испанияга қарши ўйинда 2 та гол фарқини йўққа чиқариб, дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон ёшлари 16 ноябрь, пайшанба куни Испанияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида испанлар ҳужумкорлик намойиш этиб, 2 та гол урди. Дастлаб, 10-дақиқада Игор Ойоно ҳисобни очган бўлса, 19-дақиқада Роберто Мартин испанларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада Беҳруз Шукуруллаев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонликлар фаоллик кўрсатди ва ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Каримовнинг узатмасидан сўнг Амир Саидов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди. Бироқ, ўйиндан ташқари ҳолат борлигига шубҳа қилиниб, ҳакам ВАРга мурожаат қилди. ВАР эса голни инобатга олди.

Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва Ўзбекистон очколарини 4 тага етказиб, "B" гуруҳида 3-ўринни банд этди. Жамоамиз нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритганини расман эълон қилиш учун қолган гуруҳларда сўнгги тур натижаларини кутишимиз керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 1-турда Малига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганди. 2-турда эса Канада 3:0 ҳисобида таслим этилганди.

U-17 Жаҳон Чемпионати, "B" гуруҳи, 3-тур баҳси
16 ноябрь, пайшанба
Ўзбекистон U-17 – Испания U-17 - 2:2
Голлар: 0:1 — 10 Игор Оёно, 0:2 — 19 Роберт Марин, 1:2 — 45+4 Беҳруз Шукуруллаев, 2:2 — 53 Амир Саидов.
Ўзбекистон U-17: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 4. Беҳрузжон Каримов (18. Жасур Ҳикматуллаев, 56) 5. Азизбек Тўлқинбеков, 7. Лазизбек Мирзаев, 8. Беҳруз Шукуруллаев, 9. Амирбек Саидов (14. Шодиёр Шодибоев, 86), 13. Беҳруз Жуматов, 16. Муҳаммадали Реимов, 17. Оллаберган Каримов (3.Яҳё Ўринбоев, 86), 19. Шерзод Абдулбориев, 20. Дилшод Абдуллаев.
Испания U-17: 1. Рауль Хименес, 4. Ён Мартин, 7. Пабло Лопес (19. Даниэль Янез, 64) 8. Роберто Мартин, 11. Пеио Хуэстамендиа (20. Яго Пауло, 74) 12. Игор Оёно (9. Марк Гуиу,79) 14. Изан Мерино, 15. Андрес Куэнка, 16. Марк Бернал (8. Пау Прим, 64), 17. Оскар Меса, 18. Куим Жунент (10. Хуан Эрнандес, 64).
Огоҳлантириш: Ён Мартин (47).

Канада U-17 – Мали U-17 - 1:5

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-ятТ-НОчко
1 Испания 3 2 1 0 5-2 7
2 Мали 3 2 0 1 8-2 6
3 Ўзбекистон 3 1 1 1 5-5 4
4 Канада 3 0 0 3 1-10 0
Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:17, 16.11.2023.
Ўқилди: 5139 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.