"ПСЖ" Килиан Мбаппени "Реал"га ўтишдан қайтаришга ҳаракат қилади.
Олдинроқ парижликлар клуби ҳужумчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмаётгани ва у амалдаги шартномани 2025 йилгача узайтириш вариантини фаоллаштиришни истаётгани маълум бўлганди.
As нашри хабарига кўра, "ПСЖ" қисқа муддатда клубнинг бўлажак лойиҳасини Килиан атрофида қурмоқчи. Футболчини шартномасини янгилашга кўндириш учун клуб раҳбарлари уни "Реал Мадрид"да у ўзи ёқтирган позицияда ўйнай олмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилади.
Парижликлар Мбаппега Неймар чап қанот ярим ҳимоячиси позициясини эгаллаганида марказий ҳужумчи сифатида ўйнаганини эслатмоқчи. Уларнинг фикрича, Винисиус Жуниор ҳужумнинг чап қанотида ўйнаши сабабли Мадридда бу ҳолат такрорланиши мумкин.