Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

IFFHS: Ўзбекистон Олий лигаси — 54-ўринда!

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 1991 йилдан бошлаб йилнинг энг кучли миллий чемпионатлари рейтингини аниқлаб келади. Рейтинг жадвали миллий чемпионат, мамлакат кубоклари, клублар иштирокидаги халқаро ўйинлар натижалари асосида шакллантирилади.

Ўзбекистон чемпионати аввалги йилларга қараганда ўз мавқеини пасайтирган ва 54-поғонада қайд этилди. Олий лигамиз Осиёда Корея, Япония, Саудия Арабистони, Эрон, Таиланд, Кувайт ва Австралия чемпионатларидан кейинги ўринни банд этган. БАА ва Хитой чемпионатлари эса ЎзПФЛдан кейинги ўринда қайд этилган.

Шунингдек, IFFHS томонидан қуйидаги тенденциялар аниқланди:
1. Англия Премьер-лигасида 2010 йилда бошланган пасайиш 2011 ва 2012 йилларда ҳам давом этди ва АПЛ 5-ўринга тушиб кетди. Англия гранд жамоаларининг барқарор иштироки ва инглиз клубларининг УЕФА тасарруфидаги мусобақалардаги салбий иштироки бунга сабаб бўлди. Лекин Англия премьер-лигаси XXI аср миллий чемпионатлари орасида 1-ўринни эгаллаб турибди.

2. Испания чемпионат кетма-кет уч йилдан бери жаҳоннинг энг кучли лигаси сифатида қайд этилмоқда. Ла лига тўплаётган очколар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

3. Бразилия, Германия, Италия ва Англия чемпионатлари деярли бир хил савияда. Аммо "Коринтианс" жамоаси клулар ўртасидаги ЖЧда ғолибликни қўлга киритгани учун Бразилия "А" серияси 2-ўринга кўтарилиб олди.

4. Бразилия чемпионати КОНМЕБОЛ минтақасида Аргентина, Парагвай, Чили ва Эквадор чемпионатларини ортда қолдирган.

5. Европада эса Испания Ла-лигасидан кейинги ўринни Германия, Италия, Англия ва Франция чемпионатлари эгаллашган. Голландия Эредивизисияси эса ўз ўрнини мустаҳкамлаб, 8-ўринга кўтарилди.

6. Шарқий Европа мамлакатлари орасида эса Украина чемпионати энг юқори ўринни эгаллаган. Украина Олий лигаси 11-ўринда қайд этилган. Россия (19) ва бошқа чемпионатлар эса рейтингда пастроқ ўринларни эгаллашган.  Жанубий-Шарқий Европа минтақасида эса Руминия (14), Туркия (15) ва Греция (17) лигалари деярли бир хил ўринларни банд этган.

7. Корея Кей-лигаси Осиёнинг энг кучли миллий чемпионати сифатида эътироф этилди. Бу чемпионат Осиёда кучли ҳисобланган Япония ва Саудия Арабистони лигаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эрон Про-лигаси эса бироз ортда қолган.

8. Судан клублари Африка чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этганидан кейин ушбу мамлакат биринчилиги қора қитъанинг энг кучли лигасига айланди (35-ўрин). 2011 йил якунлари бўйича эса Тунис, Мали ва Марокаш чемпионатлари Африка давлатлари орасида юқори ўринларни эгаллашганди. Вақтинчалик тўхтаб қолган Миср чемпионати эса 91-ўринга тушиб кетди.

9. КОНКАКАФ минтақасида эса Мексика чемпионати пешқадамликни эгаллаб турибди. АҚШ миллий соккер лигаси қитъада 2-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўринлар Коста-Рика ва Гватемала лигаларига тегишли.

Жаҳоннинг 2012 йилдаги миллий чемпионатлари рейтинги
(кучли ўнлик ҳамда МДҲ ва Осиё миллий чемпионатлари)

1.

Испания

1283,0

2.

Бразилия

1057,0

3.

Германия

1037,0

4.

Италия

1034,0

5.

Англия

1007,0

6.

Аргентина

919,0

7.

Франция

880,0

8.

Голландия

738,0

9.

Парагвай

712,5

10.

Чили

711,5

11.

Украина

701,0

15.

Жанубий Корея

653,0

19.

Россия

626,0

27.

Япония

481,5

28.

Саудия Арабистони

475,5

34.

Молдова

403,0

36.

Эрон

393,5

39.

Беларусь

385,5

46.

Грузия

355,0

46.

Латвия

355,0

49.

Таиланд

354,0

50.

Кувайт

352,5

52.

Австралия

343,5

53.

Литва

342,0

54.

Ўзбекистон

339,5

58.

БАА

336,0

59.

Эстония

330,0

70.

Хитой

289,0

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 21:25, 08.01.2013.
Ўқилди: 7544 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.