Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Ўзбекистон улкан тарих яратишга тайёр

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон 1991 йилда мустақиллик қўлга киритган бўлса, 2012 йилда футбол завқидан лаззат олди. Ҳали собиқ иттифоқ республикаларидан ҳеч бири бирданига 2та ёш тоифаси — ёшлар (U20) ва ўсмирлар ўртасидаги (U17) жаҳон чемпионатлари йўлланмасини бир вақтнинг ўзида қўлга киритмаган эди. Миллий терма жамоа эса ЖЧ-2014 саралаш гуруҳида яхши иштирок этмоқда. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти мақола чоп этди.

Клублар миқёсидаги мусобақада Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалига иккинчи марта етиб борди. Эришилган мазкур натижалардан ЎФФ президенти Мираброр Усмонов қониқиш ҳосил қилди.

"Тўғрисини айтсам, бир неча йиллардан бери қилаётган ишларимиз ўз мевасини бера бошлади", дейди Мираброр Зуфарович ФИФА.com сайтига берган интервьюсида. "Мен бу лавозимда иш бошлаганимда аввало терма жамоалар, айниқса, ўсмирлар ва ёшлар учун шароитларни яхшилашдан бошладик. Янги футбол мактаблари, академиялар ташкил қилдик, стадионлар қурилди ва таъмирдан чиқарилди, хуллас, футбол инфратузилмаси мустаҳкамланди".

"Шунингдек, терма жамоалар учун янги имкониятлар яратиш мақсадида ўз бизнес-режамизни бошқатдан ишлаб чиқдик", дейди у. "Футболчиларимиз халқаро тажрибага эга бўлишлари учун терма жамоаларга хориж йиғинларини ташкил қилиб бердик. Миллий чемпионатимизда ҳам бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди. Тўғри йўлдан кетаётганимиздан хурсандман".

Давлатнинг қўллаб-қувватлаши
Усмоновнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ҳукумати ҳам мамлакатда футболнинг ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда. Давлатнинг ёрдамисиз бу ишларни амалга ошириб бўлмасди.

"Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов бизни қўллаб-қувватламоқда. У бир қатор қарор ва фармонларга имзо чекиб, футбол бизнесменлари ва мухлислари учун йўл очиб берди. Натижада биз катта инвестицияга эга бўлдик ва унинг улкан қисмини ёшлар ва ўсмирлар футболига йўналтиряпмиз".

Кўпроқ иқтидорли футболчиларни етказиб бераётган клубларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган. Унга мамлакат бош вазири раҳбарлик қилади.

"Ҳозирги кунда барча клублар терма жамоаларимизга футболчилар етказиб беришга ҳаракат қилишади. Яхши натижаларни қўлга киритган ёшларни, футболчиларни, мураббийларни мукофотлаш ва ислоҳотларни амалга оширишда биз мазкур фондга суянамиз", дейди Мираброр Усмонов.

Улкан ютуқлар
Тинимсиз қилинган меҳнатлар ўз самарасини бера бошлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U20) 2009 йили Мисрда бўлиб ўтган ЖЧда қатнашган бўлса, ўтган йили бу ёшдаги терма жамоа Осиё чемпионатиниг ярим финалигача етиб бориб, Туркияда ўтадиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.

Мамлакат ўсмирлар терма жамоаси (U17) янада ёрқинроқ таассурот қолдирмоқда. Ўсмирлар 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ЖЧда чорак финалгача етиб боришди. 2012 йилда эса улар Осиё чемпионлигини қўлга киритишди. Бу Ўзбекистон терма жамоалари учун 1994 йилги Осиё Ўйинларидаги ғолибликдан сўнг илк йирик муваффақият бўлди. Натижада ўсмирлар терма жамоаси БААда ўтадиган ЖЧда иштирок этадиган бўлишди.

"Ўсмирлар терма жамоамиз (U17) Мексикадаги иштироки орқали исботладики, агар меҳнат қилинса, ҳар қандай жамоа муваффақиятга эришиши мумкин", дея сўзида давом этади ЎФФ раҳбари. "Бу сўнгги 8 йил ичида ўзбекистонлик ўсмирлари қўлга киритган дастлабки совға бўлди. Осиё чемпионлигини қўлга киритган навбатдаги ўсмирлар терма жамоамиз ҳам камида ЖЧнинг плей-офф босқичига чиқиши лозим".

2012 йилда Ўзбекистон учун ягона муваффақиятсизлик — олимпия терма жамоасининг Лондонга бора олмагани бўлди. Улар саралаш баҳсини жуда яхши ўтказиб, сўнгги БААга қарши баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, ғалабани қўлдан чиқаришди.

Ушбу муваффақиятсизликдан миллий терма жамоа тўғри хулоса чиқариши лозим, деб ҳисоблайди М.Усмонов. Миллий терма жамоа Бразилия-2014 йўлланмасини қўлга киритиши лозим.

"Биз Қатар ва Эрон устидан ғалаба қозониб, ЖЧ йўлланмаси учун имкониятларимизни оширдик. Лекин бошқа жамоалар ҳам ҳали ЖЧ умидидан маҳрум бўлишмаган. Шунинг учун гуруҳимизда чигал вазият юзага келган. Март ойида Ливанни қабул қилганимиздан кейин, июнь ойида ҳал қилувчи баҳслар бошланади. Сўнгги турларда биз Жанубий Корея меҳмони бўлиб, Қатарни қабул қиламиз. Биз учала баҳсда ҳам ғалаба қозонишимиз лозим", дейди "ФИФА Фейр плей" совринини қўлга киритган раҳбар.

Олдинда мураккаб ўйинлар турганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоасида Осиёнинг энг кучли футболчилари йиғилгани билан фахрлана олади. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров, ҳужумчи Александр Гейнрих ва дарвозабон Игнатий Нестеров ўз чизиқларининг етук ўйинчилари ҳисобланади. Ўзбекистонликлар саралаш гуруҳида дастлабки икки ўриндан бирини эгаллаб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга умид қилишмоқда.

"Ўзимиз учун янги тарих яратиш вақти келди", дейди Усмонов ишонч билан. "Бундай муваффақиятга бизнинг халқимиз ва мустақил Ўзбекистон давлати муносиб".

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 08:39, 09.01.2013.
Ўқилди: 8427 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.