Кириш Регистрация

"Специя" мухлислари жамоа Б Сериядан тушиб кетиш зонасига тушиб қолганидан сўнг норозилик белгиси сифатида клуб базасида чўчқанинг калласини қолдиришди

Баҳо:
+ | -

"Специя" мухлислари норозилик белгиси сифатида клуб базаси яқинида чўчқа калласини қолдириб, "Вақт тугади" ёзуви туширилган баннерни осиб қўйишди. Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Даниэле Верденинг машинасига бўёққа бўяб қўйишди.

Мухлислар жамоанинг жорий мавсумдаги натижаларидан норозилигини мана шундай изҳор қилишди. Б Серия ва Италия кубоги доирасидаги 14 учрашувда "Специя" фақат битта ғалабага эришди ва тўғридан-тўғри қуйи лигага тушиб кетиш зонасида бўлган ҳолда турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, жамоа ўтган мавсум А Сериядан тушиб кетганди.

Олдинроқ "Специя" мухлислари Б Сериянинг охирги ўринларини эгаллаб турган “Тернана” билан дурангдан сўнг жамоага нисбатан хуштакбозлик қилишди. Баъзи мухлислар клуб раҳбарияти билан гаплашиш учун стадионнинг ВИП-трибунасига киришга ҳаракат қилишди.

Намойишдан сўнг клуб бош директори Андреа Гаццоли баёнот бериб, мухлисларнинг хатти-ҳаракатларини қоралади.

Киритилди: 11:06, 17.11.2023.
Ўқилди: 2017 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.