«Барселона» ярим ҳимоячиси, аввалроқ Англияда «Манчестер Сити»да ўйнаган Илкай Гюндоган «шаҳарликлар»нинг «Манчестер Юнайтед» билан рақобати ҳақида гапирди.
«Манчестер олдин қизил бўлганми? Ҳа, сўнгги йилларда у кўк рангга айланди. Бундай рақобат футбол учун жуда муҳим, худди Туркиядаги Истанбул дербиси каби, у ерда шиддатли рақобат бор.
«Манчестер Сити» футболчиси бўлганимда ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг мавсумни яхши ўтказишини хоҳлардим», - дея Гюндоган сўзларини келтирмоқда Sportx.