Колумбиялик вингер Луис Диаснинг отаси ўғли ўз фаолиятида қаерда ўйнашни хоҳлашини айтди.
"Луиснинг ўзи менга "Барселона" ҳақида ҳеч нарса айтмаган, лекин ҳақиқат шундаки, у ҳар доим бу клубга мухлислик қилган. Ва у, эҳтимол, каталонияликлар учун ўйнашни орзу қилади", - дея Диаснинг отаси сўзларидан иқтибос келтиради Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, колумбиялик ҳимоячи ҳозир Англиянинг “Ливерпуль” жамоасида тўп тепади.