Кириш Регистрация

Палмер Англия терма жамоаси сафида дебют қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Коул Палмер илк бор Англия терма жамоаси сафида майдонга тушди.

21 ёшли футболчи Евро-2024 саралаш босқичи доирасида Мальтага қарши ўйиннинг 61-дақиқасида Маркус Рэшфорд ўрнига майдонга тушди. Палмер учун бу асосий терма жамоадаги дебют ўйини. У аввалроқ “Уч шерлар” сафида 21 ёшгача, 18 ёшгача, 17 ёшгача, 16 ёшгача ва 15 ёшгача бўлган тоифаларда ўйнаган ва улар таркибида жами 59 та ўйин ўтказиб, 7 марта гол урган.

Коул Палмер жорий мавсум “Челси” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ўтган ёзда ҳужумкор ярим ҳимоячи Лондон клубига "Манчестер Сити"дан кўчиб ўтганди.

Киритилди: 12:44, 18.11.2023.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик