"Астон Вилла" январь ойида "Арсенал"нинг асосий мақсадларидан бири бўладиган ярим ҳимоячиси Дуглас Луиc учун нарх белгилади.
Журналист Том Коломосснинг хабарига кўра, Унаи Эмери жамоаси бразилиялик футболчи учун 120 миллион евро талаб қилади.
Манбага кўра, "Астон Вилла Луиснинг нархи ўтган ёзда "Челси" ва "Арсенал"га бонусларни ҳисобга олмаганда тахминан 117 миллион еврога тушган Мойсес Кайседо ва Деклан Райсдан кам бўлмаслиги керак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луис аввалроқ 2022 йил январида “Арсенал”нинг қисқа рўйхатида эди, бироқ ўшанда келишув амалга ошмай қолганди.