Ҳуқуқлари "Лейпциг" клубига тегишли бўлган 27 ёшли германиялик ҳужумчи Тимо Вернер Испания чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, марказий ҳужумчи билан "Севилья" қизиқиш билдирмоқда. Андалусия клуби футболчини кейинги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилади. Вернернинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "буқалар" билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Германия чемпионатининг 2023/2024 йилги мавсумида Тимо саккизта ўйин ўтказди. Ҳужумчи иккита гол урди (биттаси пенальтидан).